Кириш Регистрация
14/04 00:00 Ман. Юнайтед 1-2 Лидс
14/04 00:00 Леванте 1-0 Хетафе
14/04 18:00 Хоразм 2-2 Қўқон-1912
14/04 20:15 Бунёдкор 0-1 Нефтчи
14/04 23:59 Атлетико 1-2 Барселона
14/04 23:59 Ливерпуль 0-2 ПСЖ
14/04 23:59 Арсенал - Спортинг
15/04 23:59 Бавария - Реал Мадрид

Андони Ираола мавсум якунида "Борнмут"ни тарк этади

Баҳо:
+ | -

«Борнмут» бош мураббийи ўз келажаги борасида муҳим қарор қабул қилди.

The Athletic нашрининг нуфузли журналисти Дэвид Орнштейн берган эксклюзив маълумотларга кўра, «Борнмут» устози Андони Ираола ушбу мавсум якунидан сўнг клубни тарк этишга қарор қилган.

Қайд этилишича, «олчалар» раҳбарияти 43 ёшли испаниялик мутахассисни клубда олиб қолиш учун қўлидан келган барча ишни қилган, бироқ у жамоадан кетиш борасида қатъий тўхтамга келган. Ҳозирда «Борнмут»да янги устоз излаш жараёни давом этмоқда. Ушбу лавозимга асосий номзодлар қаторида «Ипсвич»да фаолият юритаётган Киран Маккеннанинг исми тилга олинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Андони Ираола 2023 йилнинг июль ойида «Борнмут» бошқарувини қўлга олган эди. Ушбу давр мобайнида у барча турнирларда «олчалар» билан 121 та ўйин ўтказди (45 ғалаба, 35 дуранг ва 41 мағлубият).

Айни дамда унинг жамоаси АПЛнинг 32 туридан сўнг 45 очко билан турнир жадвалида 11-ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 18:38, 14.04.2026.
Ўқилди: 690 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик