Кириш Регистрация
06/05 23:59 Бавария 1-1 ПСЖ
08/05 23:45 Торино - Сассуоло
09/05 00:00 Леванте - Осасуна

«Шальке» «МЮ» собиқ ҳужумчиси Вегхорстни сотиб олмоқчи

Баҳо:
+ | -

Иккинчи Бундеслига турнир жадвали пешқадами «Шальке» нидерландиялик ҳужумчи Ваут Вегхорстга катта қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Voetbal International нашри хабар бермоқда.

33 ёшли футболчининг айни дамда «Аякс» билан амалдаги шартномаси бор, бироқ у мавсум якунида жамоани эркин агент сифатида тарк этиши мумкин. Шунингдек, Вегхорстни ўз сафига қўшиб олишга «Твенте» клуби ҳам даъвогарлик қилмоқда.

Вегхорст 2024 йилдан буён «Аякс» таркибида тўп тепиб келмоқда. Ушбу мавсумда у 29 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Тажрибали ҳужумчи фаолияти давомида «Манчестер Юнайтед», «Вольфсбург» ва «Бешиктош» каби номдор клубларда ўйнаган. Нидерландия терма жамоаси сафида эса Вегхорст 51 та учрашувда 14 та гол уришга муваффақ бўлган.

Киритилди: 19:43, 14.04.2026.
Ўқилди: 436 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик