Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Райс «Арсенал» машғулотларини ўтказиб юборди

Баҳо:
+ | -

Деклан Райснинг ЕЧЛ чорак финали доирасидаги «Спортинг»га қарши жавоб ўйинида иштирок этиши сўроқ остида қолмоқда. Sky Sports хабарига кўра, ярим ҳимоячи «канонирлар»нинг ҳал қилувчи баҳс олдидан ўтказилган очиқ машғулотларида кўриниш бермаган.

Бундан ташқари, жамоанинг бошқа муҳим аъзолари — Юрриен Тимбер, Букайо Сака, Мартин Эдегор ва Риккардо Калафьори ҳам асосий гуруҳ билан машқ қилмаган.

Бош мураббий Микель Артета вазиятга қуйидагича изоҳ берди:

«Декланнинг ҳолатини эртага эрталаб яна бир бор текшириб кўришимиз керак. У машғулотларда қатнаша олмади, лекин майдонга тушиш учун қўлидан келган барча ишни қилади. Сака ва Тимберга келсак, балки улардан бири эртага тайёр бўлар, кўрамиз».

Эслатиб ўтамиз, «Арсенал» биринчи ўйинда сафарда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Жавоб учрашуви эртага, 15 апрель куни Лондонда бўлиб ўтади.

Киритилди: 19:47, 14.04.2026.
Ўқилди: 524 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан янги шартнома бўйича қарор қабул қилди [5735]

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [3948]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3362]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [3250]

19 ёшли Пау Кубарси Transfermarkt талқинига кўра дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди [3147]

Луиш Фигу «Олтин тўп» учун асосий номзодларни айтди [3024]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [2942]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [2614]

ФИФА ЖЧ-2026нинг мухлислар талқинидаги рамзий терма жамоасини эълон қилди [2375]

“Барселона” ЖЧ-2026 ғолибини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2100]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик