Кириш Регистрация
24/05 00:00 Бетис 2-1 Леванте
24/05 00:00 Жирона 1-1 Эльче
24/05 00:00 Хетафе 1-0 Осасуна
24/05 00:00 Мальорка 3-0 Реал Овьедо
24/05 00:00 Реал Мадрид 4-2 Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Валенсия 3-1 Барселона
24/05 00:00 Алавес 1-2 Райо Вальекано
24/05 00:00 Сельта 1-0 Севилья
24/05 00:00 Эспаньол 1-1 Реал Сосьедад
24/05 18:00 Парма 1-0 Сассуоло
24/05 20:00 Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
24/05 20:00 Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
24/05 20:00 Фулхэм 2-0 Ньюкасл
24/05 20:00 Ливерпуль 1-1 Брентфорд
24/05 20:00 Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
24/05 20:00 Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
24/05 20:00 Сандерленд 2-1 Челси
24/05 20:00 Тоттенхэм 1-0 Эвертон
24/05 20:00 Вест Хэм 3-0 Лидс
24/05 21:00 Наполи 1-0 Удинезе
24/05 23:45 Верона 0-2 Рома
24/05 23:45 Кремонезе 1-4 Комо
24/05 23:45 Лечче 1-0 Женоа
24/05 23:45 Милан 1-2 Кальяри
25/05 00:00 Вильярреал 5-1 Атлетико
25/05 00:45 Торино 2-2 Ювентус

«Наполи» Конте билан учрашувдан сўнг Лукакуни қайдномадан чиқариб юбориб, ёзда сотмоқчи

Баҳо:
+ | -

«Наполи» ҳужумчиси Ромелу Лукаку бош мураббий Антонио Конте билан учрашувдан сўнг жамоанинг мавсум учун қайдномасидан чиқариб юборилиши мумкин. Клуб футболчини ёзги трансфер ойнасида сотишни режалаштирмоқда, деб хабар беради L’Équipe.

Ҳозирда Бельгияда сон жароҳатидан сўнг реабилитация жараёнини ўтаётган ҳужумчи 20 апрель куни Италияга қайтиши ва Антонио Конте билан учрашиши керак. Ушбу суҳбатда футболчининг «Наполи»даги келажаги ҳал бўлади. Клуб уни асосий жамоа таркибидан бутунлай четлатиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу чора «Наполи»нинг кенгроқ стратегияси бир қисми бўлиб, клуб шартнома муддати тугашига бир йил қолганда футболчи билан хайрлашиш ниятида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бельгиялик форвард терма жамоа ихтиёрини тарк этиб, шахсий мураббийи билан алоҳида дастур асосида машғулотларни бошлагани хабар қилинган эди. Бу вазият «Наполи» раҳбариятини, хусусан, президент Аурелио Де Лаурентис ва спорт директори Жованни Маннани жуда ғазаблантирган. Улар томонидан қўйилган ултиматум эса жавобсиз қолган.

Жорий мавсумда Лукаку «Наполи» сафида барча турнирларда атиги 7 та ўйинда иштирок этиб, битта гол урди. Ҳужумчи ёзда олган жароҳати сабабли мавсумнинг катта қисмини ўтказиб юборди. Кўриниб турибдики, Конте ва Лукаку ўртасидаги илгариги яқин муносабатлар ҳам вазиятни қутқариб қола олмаяпти.

Киритилди: 20:05, 14.04.2026.
Ўқилди: 422 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик