Кириш Регистрация
14/04 00:00 Ман. Юнайтед 1-2 Лидс
14/04 00:00 Леванте 1-0 Хетафе
14/04 18:00 Хоразм 2-2 Қўқон-1912
14/04 20:15 Бунёдкор 0-1 Нефтчи
14/04 23:59 Атлетико 1-2 Барселона
14/04 23:59 Ливерпуль 0-2 ПСЖ
14/04 23:59 Арсенал - Спортинг
15/04 23:59 Бавария - Реал Мадрид

«Бавария» Кейнга ўринбосар сифатида Кофане номзодини кўриб чиқмоқда

Баҳо:
+ | -

Мюнхеннинг «Бавария» клуби «Байер Леверкузен»нинг 19 ёшли ҳужумчиси Кристиан Кофанега қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда ESPN нашри таниқли инсайдер Кристиан Фалькка таяниб хабар берди.

Манбанинг таъкидлашича, «Бавария» раҳбарияти ёзда Харри Кейнга муносиб ўринбосар бўла оладиган ва у билан рақобатлашадиган ёш ҳужумчи сотиб олмоқчи. Мюнхенликлар ҳозирда жамоада ижара асосида тўп тепаётган Николас Жексон билан ҳамкорликни давом эттирмасликка қарор қилишган у ёзда «Челси»га қайтади.

Бироқ, Кофане учун курашда «Бавария» жиддий рақобатга дуч келиши мумкин. Хусусан, Лондоннинг «Арсенал» клуби ҳам футболчи учун расмий таклиф тайёрламоқда. Кристиан Фалькнинг сўзларига кўра, агар «тўпчилар» музокараларга жиддий киришса, «Бавария» молиявий жиҳатдан қийналиб қолиши мумкин.

Киритилди: 21:41, 14.04.2026.
Ўқилди: 417 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик