Кириш Регистрация
06/08 19:00 Сўғдиёна - Андижон
06/08 20:00 Пахтакор - Бухоро
07/08 19:00 Сурхон - Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив - Динамо
07/08 20:00 Хоразм - Машъал

Маскерано истеъфо сабабини очиқлади

Баҳо:
+ | -

«Интер Майами»нинг эндиликда собиқ бош мураббийи Хавьер Маскерано Флорида клубини тарк этиш қарорига изоҳ берди.

«Мен шахсий сабабларга кўра клубдаги фаолиятимни якунлашга қарор қилдим», — дея мураббийнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда жамоа матбуот хизмати.

Хавьер жамоадан кетишининг батафсил тафсилотларига тўхталиб ўтиришни лозим топмади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда «Интер Майами» Маскерано қўл остида плей-офф финалига қадар етиб бориб, МЛСнинг энг яхши клубига айланган эди. Ҳал қилувчи баҳсда Канаданинг «Ванкувер Уайткэпс» жамоаси мағлуб этилганди (3:1).

Аргентиналик мутахассис «Интер Майами»ни 2025 йил бошидан то 2026 йил 14 апрелга қадар, қарийб бир ярим йил давомида бошқарди.

Киритилди: 23:02, 14.04.2026.
Ўқилди: 1302 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик