Кириш Регистрация
14/04 00:00 Ман. Юнайтед 1-2 Лидс
14/04 00:00 Леванте 1-0 Хетафе
14/04 18:00 Хоразм 2-2 Қўқон-1912
14/04 20:15 Бунёдкор 0-1 Нефтчи
14/04 23:59 Атлетико 1-2 Барселона
14/04 23:59 Ливерпуль 0-2 ПСЖ
14/04 23:59 Арсенал - Спортинг
15/04 23:59 Бавария - Реал Мадрид

Гризманн: «Биз ҳали ҳам курашдамиз, рақибнинг кимлиги эса муҳим эмас»

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси Антуан Гризманн жамоанинг Чемпионлар лигаси ярим финалига чиққанидан кейинги таассуротлари билан ўртоқлашди.

Сешанба куни «матрасчилар» ўз уйларида «кўк-анорранглилар»га имкониятни бой беришди (1:2), бироқ икки ўйин натижасига кўра (3:2) барибир кейинги босқичга йўл олишди. «Камп Ноу»да кечган дастлабки баҳсдаги 2:0 ҳисобидаги ғалаба ҳаммасини ҳал қилди.

«Мен жуда хурсандман. Бундай даражадаги ўйинларда иккита хато қимматга тушиши мумкин. Иккинчи вазиятда мен ўз позициямда бўлмадим ва тўпни йўқотдим. Кейинчалик мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши ва маҳоратимиз эвазига гол уришга муваффақ бўлдик.

Кейинги босқичда кимга қарши ўйнашимизнинг аҳамияти йўқ. Энг муҳими — биз ҳали ҳам курашдамиз. Бугун жуда ажойиб ва жуда қийин ўйин бўлди, чунки биз жуда кучли ҳаракат қиладиган фантастик жамоага қарши тўп сурдик. Осон бўлмади, лекин биз уддаладик», – дея Гризманннинг сўзларини келтиради УЕФА.

Киритилди: 08:42, 15.04.2026.
Ўқилди: 360 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик