Кириш Регистрация
06/05 23:59 Бавария 1-1 ПСЖ
08/05 23:45 Торино - Сассуоло
09/05 00:00 Леванте - Осасуна

Дембеле инглизларга гол уришни ёқтиради

Баҳо:
+ | -

Усмон Дембеленинг дубли «ПСЖ»га «Энфилд»да «Ливерпуль» устидан ғалаба келтирди (2:0). Франциялик ҳужумчи чорак финалнинг жавоб учрашувида 72-дақиқада ҳисобни очган бўлса, 91-дақиқада яна бир бор рақиб дарвозасини ишғол қилиб, ўйинга якуний нуқтани қўйди — икки ўйин натижасига кўра 4:0.

Шу тариқа, ҳужумчининг Чемпионлар лигасидаги голлари сони фаолияти давомида 24 тага етди. Эътиборлиси, уларнинг саккизтаси — яъни роппа-роса учдан бир қисми — Англия Премьер-лигаси вакиллари дарвозасига киритилган.

Бундан аввал Дембеле энг нуфузли еврокубокда «Челси»ни икки бор хафа қилган, шунингдек, «Манчестер Сити», «Тоттенхэм» ва «Арсенал» дарвозасига биттадан гол урган эди. Инглиз клублари орасида «Ливерпуль» ҳаммадан кўп — уч марта Дембеленинг голларидан азият чекди. «ПСЖ»га ўтишдан олдин «Олтин тўп»нинг амалдаги соҳиби «Барселона» ва Дортмунднинг «Боруссия» клубларида тўп сурган.

Киритилди: 08:43, 15.04.2026.
Ўқилди: 386 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик