Кириш Регистрация
14/04 00:00 Ман. Юнайтед 1-2 Лидс
14/04 00:00 Леванте 1-0 Хетафе
14/04 18:00 Хоразм 2-2 Қўқон-1912
14/04 20:15 Бунёдкор 0-1 Нефтчи
14/04 23:59 Атлетико 1-2 Барселона
14/04 23:59 Ливерпуль 0-2 ПСЖ
14/04 23:59 Арсенал - Спортинг
15/04 23:59 Бавария - Реал Мадрид

Рафинья "Атлетико" мухлисларига қандай жест қилди? (+Видео)

Баҳо:
+ | -

«Барселона» Чемпионлар лигасининг ярим финалига чиқа олмади. «Атлетико»га қарши кечган жавоб учрашувида каталонияликлар сафарда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди, бироқ бу кейинги босқич учун кифоя қилмади. Икки ўйин натижасига кўра «матрасчилар» 3:2 ҳисобида зафар қучишди.

Ўйиндан сўнг майдонга Рафинья тушиб келди. «Барселона»нинг бразилиялик футболчиси жароҳати сабабли ўйинда иштирок эта олмаган бўлса-да, жамоаси билан бирга эди. Рафинья «Атлетико» мухлисларига қарата бир нечта ишоралар (жестлар) кўрсатди. Бразилиялик футболчи айнан нимани ифодаламоқчи бўлганини 100 фоиз аниқлик билан айтиш қийин. Катта эҳтимол билан, Рафинья «Атлетико» ярим финалдаёқ мусобақадан чиқиб кетиши ҳақидаги ўз прогнозини етказмоқчи бўлган. Ушбу видео остидаги изоҳларда айнан шундай тахминлар пайдо бўлди ва футболчининг ишоралари ҳам бунга мос келади.

Чемпионлар лигаси ярим финалида «Атлетико» ё «Арсенал», ёки «Спортинг» жамоасига қарши баҳс олиб боради.

Киритилди: 12:54, 15.04.2026.
Ўқилди: 961 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик