Кириш Регистрация
15/04 23:59 Бавария - Реал Мадрид
17/04 21:30 Сассуоло - Комо
17/04 23:45 Интер - Кальяри

Лам Нойерни Роналду ва Мессига қиёслади

Баҳо:
+ | -

Машҳур германиялик собиқ футболчи Филипп Лам "Бавария" дарвозабони Мануэль Нойернинг фаолияти ҳақида ўз фикрларини билдирди. Мюнхенликларнинг 40 ёшли сардори, эҳтимол, клубдаги сўнгги мавсумини ўтказмоқда.

"Бундай дарвозабонлар юз йилда бир марта дунёга келади. Нойер ўз позицияси учун зарур бўлган барча истеъдод ва фазилатларга эга. У футбол тарихидаги энг буюк шахслар қаторида Криштиану Роналду ва Лионель Месси билан бир сафда туради. Менимча, Мануэлга ҳеч бўлмаганда бир марта "Олтин тўп" берилиши керак эди. Бунга ким ҳам қарши бўларди?" — дея Ламнинг сўзларини келтирмоқда Bayern & Germany.

Бугун "Бавария" Чемпионлар Лигаси 1/4 финали доирасида Мадриднинг "Реал" жамоасига қарши жавоб учрашувини ўтказади. Баҳс Тошкент вақти билан тунги соат 00:00 да бошланади.

Киритилди: 15:56, 15.04.2026.
Ўқилди: 327 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик