Кириш Регистрация
15/04 23:59 Бавария - Реал Мадрид
17/04 21:30 Сассуоло - Комо
17/04 23:45 Интер - Кальяри

Беллингем: "Реал" Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқмоқчи"

Баҳо:
+ | -

"Реал" ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем Чемпионлар Лигаси чорак финали доирасида Мюнхенда кечадиган "Бавария"га қарши жавоб ўйини олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Мадриддаги биринчи баҳс мюнхенликларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган эди.

"Ўйлашимча, ўйин қийин бўлади ва ҳисобда ортда қолаётганимиз — ўз айбимиз. Қарама-қаршилик узоқ давом этади ва биз ўйин бошидаёқ тўғри темпни ўрнатишимиз керак. Ҳар қандай мағлубият — бу фалокат, бизнинг ҳолатимизда эса бу ўйин финалга тенг. Кўп нарса гаровга қўйилган ва биз яхши ўйнашимиз шарт. Бу ё "ҳа", ё "йўқ" деган масала. Биз беркинмаймиз. Ишонамиз, чунки бизда бошқа вариант йўқ. Бу биз ўйнашимиз ва ютишимиз шарт бўлган ўйин.

Ла Лигадаги вазиятимиз ва Кубокдан чиқиб кетганимизни ҳисобга олсак, бу жуда муҳим баҳс. Бу худди финалдек. Биз Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқишни, соврин учун курашишни хоҳлаймиз. Бу ниҳоятда муҳим ўйин ва ғалаба қозониш учун бор кучимизни берамиз", — дея Беллингемнинг сўзларини келтирмоқда клуб матбуот хизмати.

"Бавария" — "Реал" учрашуви бугун, 15 апрель куни Мюнхенда бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан тунги соат 00:00 да бошланади.

Киритилди: 16:20, 15.04.2026.
Ўқилди: 517 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик