Мадриднинг «Атлетико» клуби Диего Симеоне бошқаруви даврида учинчи бор «Барселона»ни Чемпионлар лигасидан чиқариб юборди.
«Матрасчилар» 2014 ва 2016 йиллардаги чорак финалларда ҳам «кўк-анорранглилар»ни мусобақадан чиқариб юборишган эди – ўша мавсумларда Мадрид жамоаси финалгача етиб бориб, ҳар икки сафар ҳам «Реал»га имкониятни бой берган. Жорий мавсумда ҳам «Барса» яна 1/4 финал босқичида мағлуб этилди.
«Барселона»ни Чемпионлар лигасидан уч марта чиқариб юбориш — осон иш эмас. Биз Лионель Месси ва Ламин Ямал давридаги «Барселона» ҳақида гапиряпмиз», — деди 2011 йил охиридан бери ўз лавозимида ишлаб келаётган Симеоне ўйиндан кейинги интервьюсида.













