Кириш Регистрация
15/04 23:59 Бавария - Реал Мадрид
17/04 21:30 Сассуоло - Комо
17/04 23:45 Интер - Кальяри

Компани Чемпионлар лигаси регламентини ўзгартиришни таклиф қилди

Баҳо:
+ | -

«Бавария» бош мураббийи Венсан Компани Чемпионлар лигаси регламентига ўзгартириш киритиш таклифи билан чиқди.

Бельгиялик мутахассиснинг фикрича, мусобақада учта сариқ карточкадан сўнг дисквалификация қилиниши — ўта қаттиққўл қоида.

«Гуруҳ босқичида ўйинлар сони ортди, аммо учта сариқ карточка қоидаси ҳали ҳам амал қилмоқда. Агар сиз марказий ҳимоячи бўла туриб, мусобақанинг бу босқичигача учта карточка билан етиб келган бўлсангиз — бу анча яхши кўрсаткич, лекин шунда ҳам ярим финални ўтказиб юборишингиз мумкин. Менимча, бу ҳаддан ташқари кўп. Ҳакамларнинг қарори нотўғри бўлиши мумкин ва бундай қоидалар билан ҳимоя маркази ўйинчилари учун дисквалификациядан қочиб қутулишнинг деярли иложи йўқ. Эҳтимол, кейинги мавсумдан буни ўзгартиришар», — дея журналист Флориан Плеттенберг Компанининг сўзларини келтирмоқда.

Чоршанба куни Чемпионлар лигаси чорак финали доирасида «Бавария» ва Мадриднинг «Реал» жамоалари ўртасидаги жавоб учрашуви бўлиб ўтади.

Киритилди: 16:48, 15.04.2026.
Ўқилди: 990 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик