Кириш Регистрация
15/04 23:59 Бавария 4-3 Реал Мадрид
15/04 23:59 Арсенал 0-0 Спортинг
17/04 18:00 Локомотив - Навбаҳор
17/04 19:00 ОКМК - Бухоро
17/04 20:15 Сурхон - Қизилқум
17/04 21:30 Сассуоло - Комо
17/04 23:45 Интер - Кальяри

Моуриньога АПЛдан иш чиқиши мумкин

Баҳо:
+ | -

«Бенфика» бош мураббийи Жозе Моуриньо Англия Премьер-лигасига қайтиши мумкин.

Topskills Sports UK хабарига кўра, «Ньюкасл» португалиялик мутахассисга қизиқиш билдирмоқда. Моуриньо «қарғалар» устози Эдди Хаунинг ўрнини эгаллаш учун асосий фаворитга айланди. Катта эҳтимол билан, Хау жорий мавсум якунида истеъфога чиқарилади.

Таъкидлаш жоизки, Моуриньо ҳеч қачон «Ньюкасл»га бўлган меҳрини яширмаган ва клубнинг собиқ бош мураббийи сэр Бобби Робсон билан алоҳида боғлиқлиги борлигини тез-тез таъкидлаб келган.

Эслатиб ўтамиз, Моуриньо Англияда «Челси», «Манчестер Юнайтед» ва «Тоттенхэм» клубларини бошқарган. У тўрт марта Лига кубогини, уч марта Англия Премьер-лигасини, икки марта Англия Суперкубогини ва бир марта Англия кубогини қўлга киритган.

Киритилди: 17:55, 15.04.2026.
Ўқилди: 1265 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик