Кириш Регистрация
15/04 23:59 Бавария - Реал Мадрид
17/04 21:30 Сассуоло - Комо
17/04 23:45 Интер - Кальяри

Магуайр "Челси" билан ўйинни ўтказиб юборади

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Харри Магуайр Англия Премьер-лигасининг 33-тури доирасидаги "Челси"га қарши ўйинда иштирок этмайди. The Athletic хабарига кўра, Футбол ассоциацияси футболчининг дисквалификациясини бекор қилмасликка қарор қилган.

Магуайр Англия чемпионатининг 32-турида "Борнмут"га қарши баҳсда қизил карточка олган эди. Ҳимоячи майдондан четлатилганидан сўнг тўртинчи ҳакам Мэтт Донахью манзилига ҳақоратли сўзлар ишлатган.

Жорий мавсумда Харри Магуайр "Манчестер Юнайтед" сафида барча мусобақаларда 20 та ўйинда майдонга тушиб, иккита гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. Унинг "қизил иблислар" билан шартномаси 2027 йил 30 июнгача амал қилади. Transfermarkt портали ҳимоячининг нархини 10 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 19:03, 15.04.2026.
Ўқилди: 354 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик