Кириш Регистрация
15/04 23:59 Бавария - Реал Мадрид
17/04 21:30 Сассуоло - Комо
17/04 23:45 Интер - Кальяри

«Милан» Горецкадан жавоб кутмоқда

Баҳо:
+ | -

«Бавария» ярим ҳимоячиси Леон Горецка фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин. Corriere dello Sport нашри берган маълумотга кўра, «Милан» германиялик футболчи билан шартнома имзолашга қизиқиш билдирмоқда.

«Россонерилар» бир неча ҳафта олдин футболчига йиллик маоши 5 миллион евро (бонуслар билан бирга) бўлган уч йиллик шартнома бўйича оғзаки таклиф билан чиқишган. Ҳозирда Милан клуби ҳавбекдан жавоб кутмоқда.

Леон Горецка 2018 йилда «Шальке»дан «Бавария»га эркин агент сифатида ўтган эди. Унинг амалдаги шартномаси 2026 йил 30 июнгача мўлжалланган. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи Мюнхен клуби сафида барча мусобақаларда 40 та ўйинда қатнашиб, 3 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 19:55, 15.04.2026.
Ўқилди: 312 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик