Кириш Регистрация
15/04 23:59 Бавария - Реал Мадрид
17/04 21:30 Сассуоло - Комо
17/04 23:45 Интер - Кальяри

«Арсенал» Хулиан Альваресни сотиб олиш учун икки футболчисини сотишга тайёр

Баҳо:
+ | -

«Атлетико» ҳужумчиси Хулиан Альварес «Арсенал»нинг қизиқишлари доирасида бўлиб турибди. Экрем Конурнинг маълумотларига кўра, лондонликлар аргентиналик футболчини қўлга киритиш учун шу ёзда бирданига икки ўйинчисини сотиб юборишга тайёр.

Гап Кай Хаверц ва Габриэль Жезус ҳақида кетмоқда. Шу тариқа «канонирлар» Альвареснинг 120 миллион еврога баҳоланаётган потенциал трансферини молиялаштирмоқчи.

Хулиан Альварес 2024 йилда «Манчестер Сити»дан «Атлетико»га 75 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг мадридликлар билан шартномаси 2030 йил 30 июнгача мўлжалланган. Жорий мавсумда ҳужумчи «матрасчилар» сафида барча мусобақаларда 46 та ўйинда қатнашиб, 18 та гол урди ва тўққизта голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 20:38, 15.04.2026.
Ўқилди: 823 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик