Кириш Регистрация
15/04 23:59 Бавария 4-3 Реал Мадрид
15/04 23:59 Арсенал 0-0 Спортинг
17/04 18:00 Локомотив - Навбаҳор
17/04 19:00 ОКМК - Бухоро
17/04 20:15 Сурхон - Қизилқум
17/04 21:30 Сассуоло - Комо
17/04 23:45 Интер - Кальяри

Майамидаги компания Лионель Мессини фирибгарликда айблаб судга берди

Баҳо:
+ | -

Майамида жойлашган, спорт ва мусиқий тадбирларни ташкил этишга ихтисослашган VID компанияси «Интер Майами» ҳужумчиси Лионель Месси ва Аргентина футбол ассоциациясини (AFA) шартнома шартларини бузганликда айблаб судга берди. Бу ҳақда TMZ нашри хабар тарқатмоқда.

VID компанияси Аргентина футбол ассоциацияси билан ўтган йилнинг октябрь ойида миллий терма жамоанинг Венесуэла (1:0) ва Пуэрто-Рикога (6:0) қарши иккита кўргазмали ўйинини ўтказиш бўйича эксклюзив ҳуқуқларни сотиб олиш учун 7 миллион долларлик келишув имзолаган эди.

Келишувга кўра, агар Месси жароҳат олмаган бўлса, ҳар бир учрашувда камида 30 дақиқа майдонда ҳаракат қилиши керак эди. Бироқ, аргентиналик юлдуз Венесуэла билан ўйинда иштирок этмади, ваҳоланки, эртаси куни МЛС доирасидаги «Атланта»га қарши баҳсда (4:0) майдонга тушиб, дубль қайд этди ва голли узатмани амалга оширди.

Компания 38 ёшли суперюлдузнинг майдонга тушмагани сабабли миллионлаб доллар зарар кўрганини даъво қилмоқда ва барча йўқотишлар қопланишини, шунингдек, қўшимча тўловлар тўланишини талаб қилмоқда.

Киритилди: 20:56, 15.04.2026.
Ўқилди: 730 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик