Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

«Интер» Де Врей ўрнига кимни сотиб олишни ҳал қилди

Баҳо:
+ | -

Ҳимоячи Стефан де Врей катта эҳтимол билан жорий мавсум якунланганидан кейин «Интер»ни тарк этади. la Repubblica нашрининг маълумотларига кўра, Милан клуби голландиялик футболчи билан шартномани узайтирмайди. Унинг «Ал-Садд» клубига ўтиши кутилмоқда.

«Интер» де Врейнинг ўрнига ўринбосар сифатида «Рома» ҳимоячиси Жанлука Манчини номзодини кўриб чиқмоқда.

Жанлука Манчини 2020 йилда «Аталанта»дан 24 миллион евро эвазига «Рома»га ўтган эди. Унинг «бўрилар» билан амалдаги шартномаси 2027 йил 30 июнгача мўлжалланган.

Жорий мавсумда 29 ёшли футболчи Рим клуби сафида барча мусобақаларда 39 та ўйинда қатнашиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали Манчинининг қийматини 15 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 20:58, 15.04.2026.
Ўқилди: 677 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Реал" асосий таркибда бир дақиқа ҳам ўйнамаган тарбияланувчиларидан 100 миллион евродан ортиқ маблағ ишлаб олди [4975]

"Реал" Винисиусга ультиматум қўйди [3697]

Камавинга трансфери бўйича таклиф юборган топ-клуб номи маълум бўлди [3391]

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди [3149]

Романо Португалия терма жамоасининг янги бош мураббийи номини маълум қилди [2522]

«Нефтчи» ўртоқлик ўйинида «Зенит»га йирик ҳисобда мағлуб бўлди [2198]

Дешам ФИФАнинг Олисега берилган карточка бўйича қарорини маълум қилди [2059]

Орнштейн "Манчестер Юнайтед"нинг трансфер режаларини ошкор қилди [1938]

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди [1809]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [1754]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик