«Бавария»нинг тўрт нафар ва «Реал»нинг беш нафар футболчиси, агар жамоалари кейинги босқичга чиқса, сариқ карточкалар лимити сабаб Чемпионлар лигаси ярим финалининг илк учрашувини ўтказиб юбориши мумкин.
«Бавария» таркибида дарвозабон Мануэль Нойер, ҳимоячилар Деотшанкюль Юпамекано, Жонатан Та ҳамда ярим ҳимоячи Конрад Лаймер дисквалификация хавфи остида турибди.
"Мадрид" клуби сафида эса ҳимоячилар Дин Хёйсен ва Альваро Каррерас, ярим ҳимоячи Жуд Беллингем ҳамда ҳужумчилар Винисиус Жуниор ва Килиан Мбаппе учрашувни ўтказиб юбориши мумкин.
Жамоалар ўртасидаги жавоб учрашуви турнирнинг чорак финали доирасида «Арена Мюнхен» стадионида бўлиб ўтади.
Чемпионлар лигаси. 1/4 финал. Жавоб учрашуви
15 апрель 2026 йил, чоршанба. 00:00
Бавария (Мюнхен, Германия) — Реал Мадрид (Мадрид, Испания)
Маълумот ўрнида. Биринчи учрашувда немис жамоаси 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.













