Кириш Регистрация
06/05 23:59 Бавария 1-1 ПСЖ
08/05 23:45 Торино - Сассуоло
09/05 00:00 Леванте - Осасуна

Артета Букайо Саканинг жароҳати ва қайтиш муддати ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

Букайо Сака жароҳати туфайли «Арсенал»нинг сўнгги бир нечта ўйинларини ўтказиб юборди. Лондон жамоаси бош мураббийи Микель Артета футболчининг ҳолати ҳақида маълумот берди.

«У анча вақтдан бери ахилл пайидаги муаммо билан ўйнаб келаётган эди. Ҳозирда ижобий ўзгаришлар бор ва умид қиламанки, бу ҳафталар эмас, балки кунлар масаласи. Сака тикланиш жараёнидаги юкламалар ортишига қандай реакция билдиришини кузатишимиз керак», — дея Артетанинг сўзларини келтиради Goal портали.

Чоршанба куни «Арсенал» ўз майдонида Чемпионлар лигаси доирасида «Спортинг»га қарши баҳс олиб боради. Букайо Сака кутилганидек қайдномага киритилмади.

Киритилди: 23:00, 15.04.2026.
Ўқилди: 574 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик