Кириш Регистрация
15/04 23:59 Бавария 4-3 Реал Мадрид
15/04 23:59 Арсенал 0-0 Спортинг
17/04 18:00 Локомотив - Навбаҳор
17/04 19:00 ОКМК - Бухоро
17/04 20:15 Сурхон - Қизилқум
17/04 21:30 Сассуоло - Комо
17/04 23:45 Интер - Кальяри

Кроос: «Нойер — мен кузатишдан завқланадиган ягона дарвозабон»

Баҳо:
+ | -

Мюнхеннинг «Бавария» клуби собиқ футболчиси Тони Кроос жамоа дарвозабони Мануэль Нойер ҳақида ўз фикрларини билдирди. 15 апрель куни 40 ёшли посбон Чемпионлар лигаси чорак финалидан ўрин олган мадриднинг «Реал» клубига қарши жавоб учрашувида ўз дарвозасини ҳимоя қилади.

«Бу мен учун кузатиш қизиқ бўлган ягона дарвозабон. Унинг қилаётган ишлари шунчаки ажойиб кўринади. У ҳалигача ўзгача, такрорланмас услубга эга. Шунингдек, унда ҳамон ҳайратланарли аура — ҳаракатларида, нафислигида ўзига хослик бор», — дея Крооснинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.

Нойер 2011 йилда «Шальке 04»дан ўтганидан бери «Бавария» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Шу вақт ичида у барча турнирларда 593 та ўйин ўтказиб (276 тасида дарвозаси дахлсизлигини сақлаган), 489 та гол ўтказиб юборди ва 30 дан ортиқ совринни қўлга киритди.

Киритилди: 23:33, 15.04.2026.
Ўқилди: 440 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик