Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

ЕЧЛ ярим финалчилари маълум — «Реал» ва «Барселона»сиз финал сари

Баҳо:
+ | -

2025/26 йилги мавсум Чемпионлар лигасининг чорак финал жавоб ўйинлари якунланиб, мусобақанинг ярим финалига йўл олган барча жамоалар номи маълум бўлди.

Чоршанба, 15 апрель кунги баҳсларда «Арсенал» ўз майдонида «Спортинг» билан дуранг ўйнаб (0:0, умумий ҳисоб — 1:0), кейинги босқичга чиқди. «Бавария» эса голларга бой бўлган учрашувда «Реал»ни мағлуб этди (4:3, умумий ҳисоб — 6:4) ва ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, сешанба, 14 апрель куни Мадриднинг «Атлетико» клуби «Барселона» тўсиғидан ўтган бўлса (2:0, 1:2), «ПСЖ» икки ўйинда ҳам «Ливерпуль»дан устун келди (2:0, 2:0).

Ярим финал жуфтликлари:

  • «Бавария» (Германия) — «ПСЖ» (Франция)

  • «Арсенал» (Англия) — «Атлетико» (Испания)

Ўйинларнинг аниқ саналари тез орада УЕФА томонидан эълон қилинади.

2025/26 йилги Чемпионлар лигасининг финал учрашуви 30 май куни Будапештдаги (Венгрия) муҳташам «Пушкаш Арена» стадионида бўлиб ўтади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:15, 16.04.2026.
Ўқилди: 1321 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Зидан Франция терма жамоасининг ҳужум учлигини танлади [3241]

«Барселона» ёки «Реал»: «Манчестер Юнайтед» футболчиси Испанияга кўчиб ўтишга тайёрланмоқда [2247]

Умарали Раҳмоналиев Европада қайси жамоага мухлислик қилишини айтди [1952]

Фабио Каннаваро Ўзбекистоннинг Аргентина билан режалаштирилган ўйини нега ўтказилмаганини тушунтирди [1899]

Ўзбекистон — Эрон, Нидерландия — Германия: 24 сентябрнинг энг муҳим ўйинлари [1887]

Роналду Португалия терма жамоасига мурожаат қилди [1772]

Ўртоқлик беллашуви. Бугун вакилларимиз Фарғонада Эрон жамоасини қабул қилади [1765]

Шахмат олимпиадаси. Ўзбекистон Хитойни мағлуб этиб, пешқадамликни янада мустаҳкамлади [1757]

Осиё ўйинлари: Владимир Свечников Ўзбекистонга 32 йилдан сўнг тарихий олтин медални тақдим этди [1646]

Родри дунёнинг энг яхши мураббийини атади — бу Флик эмас [1630]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик