Кириш Регистрация
06/05 23:59 Бавария 1-1 ПСЖ
08/05 23:45 Торино - Сассуоло
09/05 00:00 Леванте - Осасуна

«Бавария» 14 йиллик «лаънат»га чек қўйди ва «Реал»ни ЕЧЛдан чиқариб юборди

Баҳо:
+ | -

Мюнхеннинг «Бавария» клуби 2012 йилдан бери илк бор Чемпионлар лигасида «Реал Мадрид» тўсиғидан ўтишга муваффақ бўлди.

Венсан Компани бошчилигидаги жамоа чорак финалнинг ҳар икки ўйинида ҳам мадридликлар устидан ғалаба қозонди (2:1, 4:3). Мюнхенликлар охирги марта 2011/12 йилги мавсумнинг ярим финалида «қироллик клуби»ни мусобақадан чиқариб юборишган эди (ўшанда ғолиб пенальтилар сериясида аниқланган).

Шундан сўнг ўтган 14 йил давомида «Реал» Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичларида кетма-кет 4 маротаба «Бавария»дан устун келиб келаётган эди:

  • 2014 йил (ярим финал): 1:0, 4:0

  • 2017 йил (чорак финал): 2:1, 4:2

  • 2018 йил (ярим финал): 2:1, 2:2

  • 2024 йил (ярим финал): 2:1, 2:2

Киритилди: 02:44, 16.04.2026.
Ўқилди: 722 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик