«Бавария» ҳужумчиси Харри Кейн мадридликлар ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинганинг майдондан четлатилган вазияти ҳақида тўхталиб ўтди.
Франциялик футболчи 86-дақиқада ҳакам ҳуштагидан кейин тўпни тепиб юборгани учун иккинчи сариқ карточкани олди ва майдондан чиқариб юборилди. Ўша вақтда ҳисоб 3:2 ҳисобида «қаймоқранглилар» фойдасига эди, бироқ кўпчилик бўлиб қолган мюнхенликлар тезкорлик билан иккита гол уриб, ўйин тақдирини ўзгартиришди ва ярим финалга йўл олишди.
«Ўйин давомида ҳакам бизнинг зараримизга бир нечта қарорлар қабул қилганди. Қоида — бу қоида, бу аниқ сариқ карточка эди. Менинг фаолиятимда ҳам бундай ҳолатлар бўлган ва мен бундан сабоқ чиқарганман. Ҳакамда бошқа чора йўқ эди. Хайриятки, ҳаммаси биз учун муваффақиятли якунланди», — дея Кейннинг сўзларини BBC нашри келтирмоқда.
Ярим финалда Венсан Компани шогирдлари «ПСЖ» жамоаси билан куч синашадиган бўлишди. «Реал» учун эса Камавинганинг бу хатоси жуда қимматга тушди.













