Мадриднинг «Реал» клуби марказий ҳимоячиси Антонио Рюдигер Чемпионлар Лигаси 1/4 финали доирасида «Бавария»га қарши кечган жавоб ўйинидаги ҳакамликдан норозилигини билдирди.
«Қаймоқранглилар» Мюнхендаги баҳснинг катта қисмида 3:2 ҳисобида олдинда боришди, бироқ қўшимча бўлимларгача чидай олишмади. 86-дақиқада Эдуардо Камавинга кутилмаганда майдондан четлатилди, шундан кўп ўтмай «Бавария» иккита гол уриб, ғалабани илиб кетди.
«Бугунги ҳакамлик ҳақида гапирмаганим маъқул. У ҳакам нима учун қизил карточка кўрсатганини кўрдингизми?» — дея журналистларнинг саволига жавоб қайтарди Рюдигер ўйиндан кейинги суҳбатда.
Ярим финалда «Бавария»нинг рақиби сешанба куни «Ливерпуль»ни мағлуб этган «ПСЖ» жамоаси бўлади. «Реал» эса Камавинганинг четлатилишидан сўнг мусобақа билан хайрлашди.













