Кириш Регистрация
15/04 23:59 Бавария - Реал Мадрид
17/04 21:30 Сассуоло - Комо
17/04 23:45 Интер - Кальяри

Мартинелли: «Ҳамма бахтли»

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» клуби Чемпионлар Лигаси ярим финалига йўл олди ва бу кетма-кет иккинчи йил содир бўлмоқда. Лондонликларнинг бразилиялик ҳужумчиси Габриэл Мартинелли ушбу муваффақият борасидаги туйғулари билан ўртоқлашди.

«Ҳамма жуда ҳаяжонда ва биз бахтлимиз. Кетма-кет икки марта Чемпионлар Лигаси ярим финалидамиз. Биз бунга лойиқ эдик ва жуда яхши ўйин кўрсатдик. Энди якшанба куни ҳам ижобий натижага эришишни истаймиз.

Рақиб ғалаба қозонишга ҳаракат қилди. Биз гол ура олмадик, лекин гол ҳам ўтказиб юбормадик. Олдинга қараб интилишда давом этамиз», — дея Мартинеллининг сўзларини BBC Sport нашри келтирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Арсенал» ўз тарихида фақат бир марта — 2006 йилда Чемпионлар Лигаси финалигача етиб борган. Энди Микель Артета шогирдлари ярим финалда Мадриднинг «Атлетико» жамоасига қарши баҳс олиб боришади.

Киритилди: 04:54, 16.04.2026.
Ўқилди: 177 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик