Кириш Регистрация
15/04 23:59 Бавария 4-3 Реал Мадрид
15/04 23:59 Арсенал 0-0 Спортинг
17/04 18:00 Локомотив - Навбаҳор
17/04 19:00 ОКМК - Бухоро
17/04 20:15 Сурхон - Қизилқум
17/04 21:30 Сассуоло - Комо
17/04 23:45 Интер - Кальяри

Суперкомпьютер жамоаларнинг ЕЧЛда ғалаба қозониш имкониятини баҳолади

Баҳо:
+ | -1

Европа Чемпионлар Лигасининг 2025/26-йилги мавсумида 1/4 финал баҳслари якунланиб, ярим финалчилар номи маълум бўлгач, Opta Analyst таҳлилий маркази турнир ғолиблиги учун имкониятларни қайта ҳисоблаб чиқди.

Суперкомпютер тахминларига кўра, айни дамда бош совринни қўлга киритиш учун асосий даъвогар сифатида Англиянинг “Арсенал” жамоаси кўрилмоқда. Лондонликларнинг чемпионлик имконияти 38,6 фоизга баҳоланган. Кучли учликдан эса Мюнхеннинг “Бавария” (33,3 фоиз) ҳамда “ПСЖ” (19,1 фоиз) жамоалари жой олган. Ярим финалнинг энг аутсайдер жамоаси сифатида Мадриднинг “Атлетико” клуби қайд этилди — 9 фоиз.

Opta талқинига кўра имкониятлар (16 апрель ҳолатига):

“Арсенал” (Англия) — 38,6 фоиз;
“Бавария” (Германия) — 33,3 фоиз;
“ПСЖ” (Франция) — 19,1 фоиз;
“Атлетико” (Испания) — 9 фоиз.

Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг ярим финал босқичида “ПСЖ” - “Бавария” ҳамда “Атлетико” - “Арсенал” жуфтликлари ўзаро баҳс олиб боради. Дастлабки учрашувлар 28 ва 29 апрель кунлари бўлиб ўтса, жавоб ўйинлари 5–6 май саналарига белгиланган. Жорий мавсумнинг финал учрашуви 30 май куни Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида ўтказилади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 10:11, 16.04.2026.
Ўқилди: 2254 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик