Кириш Регистрация
17/04 18:00 Локомотив - Навбаҳор
17/04 19:00 ОКМК - Бухоро
17/04 20:15 Сурхон - Қизилқум
17/04 21:30 Сассуоло - Комо
17/04 23:45 Интер - Кальяри
18/04 16:30 Брентфорд - Фулхэм
18/04 18:00 Удинезе - Парма
18/04 18:00 Нефтчи - Насаф
18/04 19:00 Лидс - Вулверхэмптон
18/04 19:00 Ньюкасл - Борнмут
18/04 19:00 Машъал - Хоразм
18/04 20:15 Пахтакор - Динамо
18/04 21:00 Наполи - Лацио
18/04 21:30 Тоттенхэм - Брайтон
18/04 23:45 Рома - Аталанта
19/04 00:00 Челси - Ман. Юнайтед

Илҳом Мўминжонов: "Юклатилган вазифа масъулиятини ҳар бир футболчи яхши ҳис қилиб турибди"

Баҳо:
+ | -

Про-лига 3-туридан ўрин олган «Металлург» – ТерДУ (3:1) учрашувидан кейин бекободликлар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов ОАВ вакиллари саволларига жавоб қайтарди.

"Муҳим ғалабага эришдик. ПРО-Лигада осон ўйинлар бўлмайди. Жамоамизни чиройли ўйин ва ғалаба билан табриклайман. Тўрт кундан сўнг навбатдаги учрашувимиз бор ва бунга астойдил тайёргарлик кўрамиз. Бугун «Шўртан» ўз майдонида дуранг ўйнабди, бу футбол. Кўрганингиздек, осон учрашувлар бўлмаяпти. Бизнинг мақсадимиз битта - Суперлигага чиқиш. Хаёлимиз ҳам доим шунда. Бу масъулиятни футболчилар жуда яхши ҳис қилиб туришибди.

Иброҳим Нўмонов ва Мўминжон Мелиевда жароҳат бор. Мавсумолди тайёргарлик вақтида Нўмонов жиддий жароҳат олганди. Тўлиқ тузалиб, сафга қайтиши учун яна бироз вақт талаб этилади. Мелиевни ҳолати яхшироқ, худо хоҳласа 2-3 ҳафтада тўлиқ тайёр бўлиб қолади.

Максвел баъзи сабабларга кўра сафимизга кечроқ келиб қўшилди ва ҳали ҳам адаптация жараёни давом этмоқда. Шу сабабли шошилмаяпмиз. Назаримда бугун майдонда ўзини яхши томондан кўрсата олди".

Манба: https://t.me/metallurguz
Киритилди: 11:04, 16.04.2026.
Ўқилди: 339 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик