Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

Икер Касильяс: «Винисиус ва Беллингем ўртасидаги ҳолат — мағлубият сабабларидан бири»

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби афсонавий дарвозабони Икер Касильяс "Қироллик клуби" ҳужумчиси Винисиус Жуниорнинг Жуд Беллингемга айтган гапларига муносабат билдирди:

«Кечаги мағлубиятнинг сабабларидан бири айнан шу — жамоада аниқ етакчи йўқ, ҳар ким ўзини асосий фигура деб ҳисоблайди. Беллингем тўп сўрайди, сен эса унга “оғзингни ёп” дейсанми? Мен Тони Кроос Криштиану Роналдудан кўпроқ узатма сўраганини ва Роналду унга “оғзингни ёп” деганини тасаввур ҳам қила олмайман.

Бу, эҳтимол, унинг “Олтин тўп”ни юта олмаган сабабларидан бири. Жамоада жуда кўп “юлдузлар” бор ва улар жамоа ўйинига халал бермоқда. Арда Гюлер ва Жуд Беллингем — кеча ҳақиқатан ҳам ғалаба қозонишни истаган ягона ўйинчилар эди. Винисиус эса ёмон ўйин кўрсатди — нега у ўз жаҳлини назорат қила олмаётганини тушунмайман.

"Бавария" уларни асабийлаштириб қўйди ва айнан шу сабаб улар мағлуб бўлишди».

Манба: stadion.uz
Киритилди: 11:33, 16.04.2026.
Ўқилди: 4922 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини қачон якунлашини айтди [4098]

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [4063]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3453]

Трамп АҚШ терма жамоаси футболчиси бўйича чиқарилган шов-шувли қарордан сўнг ФИФАга мурожаат қилди [3429]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [3173]

Роналду ЖЧ-2030да ўғли билан бирга ўйнаши ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди [2404]

АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Балогун ўтган ўйиндаги четлатишига қарамай, Бельгияга қарши майдонга тушади [2168]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [2142]

ЖЧ-2026. Мексика — Англия учрашуви бошланиш вақти ўзгарди (таркиблар) [2002]

ЖЧ-2026: Бешта гол киритилган баҳсда Англия Мексикани мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [1969]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик