Кириш Регистрация
06/05 23:59 Бавария 1-1 ПСЖ
08/05 23:45 Торино - Сассуоло
09/05 00:00 Леванте - Осасуна

Компани «ПСЖ» билан ўйинни ўтказиб юборади

Баҳо:
+ | -

«Бавария» бош мураббийи Венсан Компани Мадриднинг «Реал» клубига қарши кечган учрашувда сариқ карточка олди.

Бельгиялик мутахассис «қаймоқранглилар» гол урган вазиятда ҳужум бошланишидан олдин Йосип Станишичга нисбатан қўполлик ишлатилган деб ҳисоблади ва ўз норозилигини кескин ифода этди. Ҳакам мураббийга огоҳлантириш кўрсатди, натижада у «ПСЖ»га қарши бўлиб ўтадиган дастлабки ярим финал баҳсини ўтказиб юборишига тўғри келади.

«Мен доимо майдон четида хотиржамликни сақлашга ҳаракат қиламан, лекин футболчинг ерда ётган вақтда [рақиб гол ураётганда] норозилик билдиришни мутлақо нормал ҳолат деб ҳисоблайман. Бунинг учун менга карточка кўрсатилганидан ҳайратда қолдим», – дея Компанининг сўзларини келтирмоқда Bayern & Germany.

«Бавария» «Реал»ни умумий 6:4 ҳисобида мағлуб этди. «ПСЖ» билан ўйинлар 28 апрель ва 6 май кунлари бўлиб ўтади.

Киритилди: 12:10, 16.04.2026.
Ўқилди: 933 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик