Англия терма жамоаси ва «Манчестер Юнайтед» собиқ ярим ҳимоячиси, ҳозирда эса «Интер Майами» ҳамэгаси бўлган Дэвид Бекхэм янги бош мураббий излаш жараёни ҳақида фикр билдирди. Яқинда аргентиналик мутахассис Хавьер Маскерано жамоа устози лавозимини тарк этган эди.
«Маскерано билан хайрлашганимиздан сўнг мураккаб вазиятга тушиб қолдик. У ажойиб мураббий ва инсон, лекин футболда баъзан шундай воқеалар юз бериб туради. Биз бир оз кутамиз ва танлов борасида шошилмаймиз. Аввал бозорни ўрганиб чиқишимиз керак», — дея англияликнинг сўзларини келтирмоқда ESPN.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда «Интер Майами» Маскерано қўл остида ўз тарихида илк бор МЛС чемпионига айланган эди.













