«Ньюкасл» вингери Энтони Гордон ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этиш ниятида. Бу ҳақда журналист Люк Эдвардс хабар бермоқда.
Манбанинг маълумотларига кўра, Гордон худди ўтган ёзда Александр Исак қилганидек, юқорироқ даражадаги клубга ўтмоқчи. Футболчи аллақачон «Ньюкасл» даражасидан ўсиб бўлганини ва янги чорловларга тайёр эканлигини ҳис қилмоқда. Англиялик футболчи кўпроқ маош олишни ва мунтазам равишда Чемпионлар лигасида иштирок этишни истайди.
Жорий мавсумда 25 ёшли Гордон барча мусобақаларда 46 та ўйин ўтказиб, рақиблар дарвозасини 17 бор ишғол қилди ва бешта голли узатмани амалга оширди.













