«Бавария» футболчиси Дайо Упамекано Чемпионлар лигаси ярим финалида «ПСЖ»га қарши кечадиган баҳс ҳақидаги саволга жавоб берди.
Мюнхенликлар чорак финалда Мадриднинг «Реал» клубидан умумий 6:4 ҳисобида устун келишди (жавоб ўйинида 4:3 ҳисобида ғалаба қозонилди). «ПСЖ» эса «Ливерпуль» тўсиғидан ишончли тарзда ўтди — ҳар икки ўйинда ҳам 2:0 ҳисоби қайд этилди.
«ПСЖ»га қарши ўйин осон бўлмайди — бу ажойиб мураббийга эга яхши жамоа. Улар чиройли футбол намойиш этишмоқда ва биз уларни аввалги учрашувлардан яхши биламиз. Нимани кутишни биламиз ва аввал Парижда, кейин эса бу ерда ғалаба қозониш учун бор кучимизни ишга соламиз», — дея Упамеканонинг интервьюсидан иқтибос келтирмоқда Bayern & Germany.













