Миланнинг «Интер» клуби «Комо» ҳужумкор ярим ҳимоячиси Нико Пасга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда La Repubblica нашри хабар бермоқда.
Манбанинг маълумотига кўра, «нерадзуррилар» раҳбарияти ёзда «Комо»нинг асосий юлдузини сотиб олиш учун маблағ сарфлашга тайёр. 21 ёшли хавбекнинг трансфери «Интер»га камида 50 миллион еврога тушади — клуб бу маблағни «Барселона» қизиқиш билдираётган Алессандро Бастонини сотиш орқали қўлга киритишни режалаштирмоқда.
Жорий мавсумда Мадриднинг «Реал» клуби тарбияланувчиси барча турнирларда 35 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. Аргентиналик футболчининг «Комо» билан амалдаги шартномаси 2028 йилда якунига этади.













