«Барселона» ва «Палмейрас» клублари 16 ёшли вингер Эдуардо Консейсао трансфери бўйича музокаралар олиб бормоқда.
As нашрининг ёзишича, клублар ўртасидаги музокаралар тез ва ижобий руҳда давом этмоқда.
Хабар қилинишича, футболчининг шартномасида белгиланган товон пули 100 миллион еврони ташкил қилади, бироқ «Палмейрас» ўйинчини ушбу сумманинг ярмига — 50 миллион еврога сотиши мумкин.
Консейсао ҳали «Палмейрас»нинг асосий жамоасида бирорта ҳам расмий ўйин ўтказгани йўқ. Шунингдек, аввалроқ унга «Манчестер Сити», «ПСЖ» ва «Челси» каби клублар ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилган эди.













