Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон 1-3 Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон 0-3 Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро 2-0 ОКМК
14/08 19:00 Навбаҳор - Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо - Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум - Машъал
15/08 19:00 Қўқон-1912 - Локомотив
15/08 19:00 Насаф - Пахтакор

«Милан» ҳимоячиси Аллегрининг терма жамоага кетиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

«Милан» марказий ҳимоячиси Маттео Габбия жамоа бош мураббийи Массимилиано Аллегрининг эҳтимолий кетиши мавзусида ўз фикрларини билдирди. Аллегри ушбу лавозимни ўтган ёзда эгаллаган эди, унинг шогирдлари ҳозирда А Серия турнир жадвалида учинчи ўринда боришмоқда.

«Аллегри — жаҳон даражасидаги мураббий. Мен бутун жамоа номидан гапиряпман, биз мураббийдан жуда мамнунмиз ва у биз билан узоқ вақт қолишига умид қиламиз. Ҳозир энг муҳими — натижалар. Биз унга 100 фоиз эргашишимиз керак, шунда ҳаммаси тўғри бўлади», — дея футболчининг сўзларини келтиради Sky Sport Italia.

Сўнгги вақтларда Аллегрининг исми Италия терма жамоасида ишлаши мумкин бўлган номзодлар рўйхатида пайдо бўлди. «Скуадра адзурра» кетма-кет учинчи марта жаҳон чемпионатига чиқа олмаганидан сўнг устозсиз қолган эди.

Киритилди: 23:19, 16.04.2026.
Ўқилди: 1309 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик