Роберто Де Дзерби бошқарувидаги илк ўйинда «Тоттенхэм» жамоаси «Сандерленд»га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. The Telegraph нашрининг хабар беришича, италиялик мутахассис ўйиндан сўнг жамоа учун машҳур «Bacchanalia» ресторанида қимматбаҳо кечки овқат ташкиллаштирган.
Де Дзерби жамоанинг руҳий ҳолатини яхшилаш мақсадида шундай йўл тутган. Бундан аввалроқ мураббий «шпорлар»нинг асосий муаммоси айнан психологик ҳолат эканлигига шаъма қилган эди.
«Тоттенхэм» футболчилари ташриф буюрган ушбу ресторан ўзини «эскапизмга (реалликдан қочишга) чанқоқ бўлганлар учун» мўлжалланган макон сифатида таърифлайди. Жамоанинг ҳозирги мураккаб вазияти — «шпорлар»нинг хавфли зонада (қуйи поғоналарда) бораётгани ҳисобга олинса, бу жуда рамзий маъно касб этади.













