«Брага» бош мураббийи Карлос Висенс Европа Лигаси чорак финал жавоб учрашувида «Бетис»га қарши ўйинда қандай қилиб камбэк амалга оширишгани ҳақида гапириб берди.
Жамоалар ўртасидаги илк баҳс 1:1 ҳисобида якунланган эди. Жавоб ўйинининг биринчи бўлими давомида «Брага» 0:2 ҳисобида имкониятни бой бераётган эди, бироқ якунда рақиб дарвозасига тўртта тўп киритишга муваффақ бўлди.
«Энг муҳими, «Брага» қўрқмасдан ўйнашда, юқори прессинг қилишда ва чизиқлар орасида ҳаракат қилишда давом этди. Иккинчи бўлим бошидаги мана шу тажовузкор ўйин голларга олиб келди ва бизга вазиятни ўнглаш имконини берди», — дея мутахассиснинг сўзларини келтиради УЕФА матбуот хизмати.
Висенс «Брага» ўйин бошида «Бетис»нинг кучли босимига дош бера олмаганини тан олди, бироқ жамоа ирода ва характер кўрсата олганини таъкидлади. Ярим финалда португалияликлар «Фрайбург» билан куч синашадилар.













