Кириш Регистрация
20/06 03:00 Шотландия 0-1 Марокаш
20/06 05:30 Бразилия 3-0 Гаити
20/06 08:00 Туркия 0-1 Парагвай
20/06 22:00 Нидерландия 5-1 Швеция
21/06 01:00 Германия - Кот-д'Ивуар
21/06 05:00 Эквадор - Кюрасао
21/06 09:00 Тунис - Япония
21/06 21:00 Испания - Саудия Арабистони
21/06 23:59 Бельгия - Эрон
22/06 03:00 Уругвай - Кабо-Верде
22/06 06:00 Янги Зeлaндия - Миср
22/06 22:00 Аргентина - Австрия

Шесни: «Мағлубиятни мардларча тан олиб, олдинга интилишимиз керак»

Баҳо:
+ | -

«Барселона» дарвозабони Войцех Шесни жамоанинг Чемпионлар лигасидан чиқиб кетгани ва келгусидаги режалари ҳақида гапирди.

«Кўк-анорранглилар» чорак финалнинг дастлабки учрашувидаги 0:2 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг, «Атлетико» билан кечган жавоб баҳсида (2:1) вазиятни ўнглай олмадилар.

«Афсуски, «Атлетико»га қарши икки ўйинда жамоанинг қилган ҳаракатлари етарли бўлмади. Энди ўзимизга бўлган ишончни сақлаб қолишимиз ва Ла Лигада ғалабани таъминлашимиз керак – мавсумнинг қолган қисмидаги асосий мақсадимиз шу. Бор эътиборни чемпионатга қаратишимиз лозим.

Албатта, Чемпионлар лигасидан чиқиб кетиш — маҳзунлик, чунки биз турнирда ғолиб чиқишга умид қилгандик, лекин мен жамоанинг иштиёқи ва ҳаракатлари билан фахрланаман. Энди мағлубиятни мардларча тан олиб, олдинга интилиш қолди, холос», – деди Шесни ўз интервьюсида.

«Барселона» Испания чемпионати турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда ва мавсум якунига етти тур қолганда Мадриднинг «Реал» клубини 9 очкога ортда қолдирмоқда.

Киритилди: 11:20, 17.04.2026.
Ўқилди: 616 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик