Кириш Регистрация
08/05 23:45 Торино - Сассуоло
09/05 00:00 Леванте - Осасуна
09/05 16:30 Ливерпуль - Челси
09/05 17:00 Эльче - Алавес
09/05 18:00 Кальяри - Удинезе
09/05 19:00 Фулхэм - Борнмут
09/05 19:00 Брайтон - Вулверхэмптон
09/05 19:00 Сандерленд - Ман. Юнайтед
09/05 19:15 Севилья - Эспаньол
09/05 21:00 Лацио - Интер
09/05 21:30 Манчестер Сити - Брентфорд
09/05 21:30 Атлетико - Сельта
09/05 23:45 Лечче - Ювентус
10/05 00:00 Реал Сосьедад - Бетис

«Реал» катта хато қилганини тан олди

Баҳо:
+ | -

Ўтган ёзда Мадриднинг «Реал» клуби Лука Модрич билан шартномани узайтиришдан бош тортган эди. Натижада ярим ҳимоячи эркин агентга айланди ва «Милан»га кўчиб ўтди. Ҳозирда у 40 ёшда бўлишига қарамай, Италияда ажойиб мавсумни ўтказмоқда.

Инсайдер Фабрицио Романонинг маълумотларига кўра, «қироллик клуби» хорват билан хайрлашганидан афсусда ва жамоада унинг етакчилик ҳамда маҳорат сифатлари жуда етишмаётган деб ҳисоблайди. «Қаймоқранглилар» раҳбарияти хавбекнинг кетишини хато деб тан олди.

Энди «Реал» худди шундай тарих ўнг қанот ҳимоячиси Даниэль Карвахаль билан такрорланишидан қўрқмоқда. 34 ёшли испаниялик футболчининг шартномаси жорий мавсум якунида ниҳоясига етади. У эндиликда асосий таркибнинг доимий ўйинчиси бўлмаса-да, кийиниш хонасида ҳамон муҳим роль ўйнашда давом этмоқда.

Киритилди: 11:39, 17.04.2026.
Ўқилди: 7561 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик