Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

«Ливерпуль» ҳимоя чизиғини аргентиналик футболчи билан кучайтирмоқчи

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» клуби «Борнмут» ва Аргентина терма жамоаси марказий ҳимоячиси Маркос Сенесини сотиб олиш учун асосий даъвогарга айланди. Бу ҳақда inews нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотларига кўра, мерсисайдликлар 28 ёшли футболчи учун курашда «Манчестер Юнайтед» ва «Челси»ни ортда қолдиришган. «Қизил иблислар» ва «кўклар» Сенесининг трансфери бўйича таклиф беришни режалаштиришмаяпти.

Жорий мавсумда «Борнмут» ҳимоячиси барча турнирларда 33 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига тўртта голли узатмани ёздириб қўйди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 22 миллион еврони ташкил этади.

Маркос Сенеси Аргентина терма жамоаси сафида шу кунгача учта учрашув ўтказган.

Киритилди: 13:53, 17.04.2026.
Ўқилди: 938 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик