Мюнхеннинг «Бавария» клуби янги ўнг қанот ҳимоячиси қидирувида ва жамоанинг асосий нишони — «Фейеноорд» аъзоси Живайро Рид. Журналист Кристиан Фалькнинг хабар беришича, Германия клуби ёш иқтидор соҳиби учун ҳаддан ташқари катта маблағ сарфлашга тайёр эмас.
«Бавария» Рид учун 30 миллион евродан кўп бўлмаган сумма таклиф қилмоқчи. Клуб нидерландиялик ҳимоячини анчадан бери кузатиб келмоқда ва уни сотиб олиш нияти жиддий, бироқ ушбу миқдорни футболчи учун «мутлақ максимум» деб ҳисобламоқда.
Рид учун курашга аллақачон «Манчестер Сити» ҳам қўшилган. Агар футболчининг нархи кўтарилиб кетса, «Бавария» катта эҳтимол билан 19 ёшли ҳимоячи учун пойгадан чиқиши мумкин.
Жорий мавсумда Рид 16 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Ҳозирда у тизза ости пайларидаги жароҳати сабабли сафдан чиққан. Унинг Роттердам клуби билан шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган, Transfermarkt портали эса унинг бозор қийматини 25 миллион еврога баҳоламоқда.













