Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Суперлига. ОКМК Олмалиқда «Бухоро»ни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 8-турида Олмалиқнинг ОКМК жамоаси ўз майдонида «Бухоро»ни қабул қилди ва томошабоп ҳамда драматик руҳда кечган баҳсда 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашув жуда фаол ва ҳужумкор руҳда бошланди. Илк дақиқаларданоқ икки жамоа ҳам очиқ футбол намойиш этди. 5-дақиқада майдон эгалари ҳисобни очишга муваффақ бўлди — бурчак тўпидан сўнг юзага келган вазиятда Сиаваш Ҳақназарий тўпни дарвозага жойлаб, ҳисобни очди.

Орадан кўп ўтмай, 12-дақиқада Миржамол Қосимов жарима зарбасини аниқ ижро этиб, устунликни икки бараварга оширди — 2:0.

Бироқ меҳмонлар тезда ўйинга қайтишди. 29-дақиқада бурчакдан узатилган тўпдан кейин Шерзод Эсанов ҳисобни қисқартирди. Орадан беш дақиқа ўтиб, ўша Эсанов яна бир бор гол уриб, ҳисобни тенглаштирди — 2:2. VAR текширувидан сўнг гол инобатга олинди ва биринчи бўлим шу ҳисобда якунланди.

Иккинчи таймда ОКМК ташаббусни ўз қўлига олишга ҳаракат қилди. Бир қатор хавфли вазиятлар яратилганига қарамай, узоқ вақт гол урилмади. Ниҳоят, 77-дақиқада Нодирбек Абдураззоқов ҳаводаги узатмадан сўнг боши билан аниқ зарба йўллаб, жамоасини яна олдинга олиб чиқди — 3:2.

Қолган дақиқаларда майдон эгалари устунликни сақлаб қолишга эришди ва муҳим ғалабани қўлга киритди. ОКМК ушбу ғалаба эвазига ўз очколарини 11 тага етказиб, жадвалда 7-ўринга кўтарилиб олди.

Ўзбекистон Суперлигаси, 8-тур
17 апрель 2026 йил. Олмалиқ
ОКМК — «Бухоро» 3:2 (2:2)
Голлар: Сиаваш Ҳақназарий 5 (1:0), Миржамол Қосимов 12 (2:0), Шерзод Эсанов 29 (2:1), Шерзод Эсанов 34 (2:2), Нодирбек Абдураззоқов 77 (3:2)

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:56, 17.04.2026.
Ўқилди: 899 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Реал" асосий таркибда бир дақиқа ҳам ўйнамаган тарбияланувчиларидан 100 миллион евродан ортиқ маблағ ишлаб олди [4975]

Камавинга трансфери бўйича таклиф юборган топ-клуб номи маълум бўлди [3391]

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди [3149]

Романо Португалия терма жамоасининг янги бош мураббийи номини маълум қилди [2522]

«Нефтчи» ўртоқлик ўйинида «Зенит»га йирик ҳисобда мағлуб бўлди [2198]

Дешам ФИФАнинг Олисега берилган карточка бўйича қарорини маълум қилди [2059]

Орнштейн "Манчестер Юнайтед"нинг трансфер режаларини ошкор қилди [1938]

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди [1809]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [1754]

Исмоилов: «Менимча, "Зенит" бемалол Чемпионлар лигасида ўйнай оларди» [1728]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик