Ўзбекистонлик 15 ёшли футболчи Зуфархўжа Акрамхўжаев "Челси" клуби академиясига қабул қилинди. Буни "Челси" футбол клуби расман тасқдиқлади.
“Челси” футбол клуби академияси Зуфархўжа Акрамхўжаевнинг U15 жамоамизга қўшилганини мамнуният билан эълон қилади.
Зуфархўжа — Ўзбекистондан чиққан 15 ёшли истиқболли футболчи бўлиб, у “Челси” ФК академияси билан шартнома имзолади ва U15 таркибига қўшилади. Ушбу муҳим ўтиш Лондонда амалга оширилди ва академиямизга иқтидорли ёш ўзбек футболчисининг келиб қўшилганини англатади.
Биз Зуфархўжани академиямизда кўришдан жуда хурсандмиз. У катта салоҳиятга эга ёш ва иқтидорли ўйинчи бўлиб, унинг ривожланишига ёрдам бериш ва “Челси” сафида муваффақият қозониши учун барча шароитларни яратишни мақсад қилганмиз. Мураббийлар штаби у билан ишлашни бошлаш ва унинг тўлиқ салоҳиятини очишга кўмаклашишни интиқлик билан кутмоқда.
Хуш келибсан, Зуфархўжа! Яқин ойларда сени U15 жамоамиз сафида ёрқин ўйин кўрсатишингни интизорлик билан кутамиз", — дейилади "Челси" клуби админстратори Фиона Армфилд томонидан ёзилган мактубда.














