Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

УЕФА «Бавария» — «Реал» ўйинидаги тартибсизликлар туфайли Мюнхен клубига нисбатан иш очди

Баҳо:
+ | -

УЕФА Чемпионлар лигаси чорак финали доирасидаги «Бавария» — «Реал» (4:3) учрашувидан сўнг Мюнхен клубига нисбатан текширув бошлади. Sky Sport нашрининг хабар беришича, бунга мухлислар иштирокидаги тартибсизликлар сабаб бўлган.

Манба берган маълумотларга кўра, «Альянц Арена»даги баҳс якунида бир гуруҳ «Бавария» мухлислари тўсиқлардан ошиб ўтиб, майдон четигача боришган. Мезбонлар қўшиб берилган вақтда ғалаба голини киритгач, мухлислар голни нишонлаш вақтида реклама шитлари орқасида ўтирган бир нечта фотографларни итариб юборишган.

Ўз навбатида, «Бавария» футболчиси Жамал Мусиала томошабинлар орасига сакраган ва бунинг оқибатида бир неча журналистлар сиқилиб қолган. Полиция маълумотларига кўра, ҳодиса натижасида камида икки аёл ва икки эркак жароҳат олган.

Эслатиб ўтамиз, икки ўйин натижасига кўра «Бавария» «Реал»ни 6:4 ҳисобида мағлуб этиб, Чемпионлар лигаси ярим финалига йўл олди. Немис клубининг кейинги босқичдаги рақиби «ПСЖ» бўлади.

Киритилди: 09:32, 18.04.2026.
Ўқилди: 2372 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик