Кириш Регистрация

«Ливерпуль» ва «МЮ» бир футболчи учун кураш олиб боради

Баҳо:
+ | -

talkSPORT нашрига маълум бўлишича, «Ливерпуль» «Кристал Пэлас» ярим ҳимоячиси Адам Уортонга қизиқиш билдираётган навбатдаги клубга айланди. Уортон мавсум якунланганидан кейин «Кристал Пэлас»ни тарк этиши кутилмоқда.

Лондон клуби ўз футболчиси учун камида 80 миллион фунт стерлинг талаб қилмоқда. «Ливерпуль» ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш вариантларини кўриб чиқмоқда, чунки Кертис Жонс жамоани тарк этиши мумкин. Шу йилнинг январь ойида Жонснинг Миланнинг «Интер» клубига ўтиши ҳақида хабарлар тарқалган эди ва А Серия пешқадами келаётган ёзда бу қизиқишни яна қайта тиклаши мумкин.

Бироқ «Ливерпуль» учун Уортонни қўлга киритиш осон бўлмайди, чунки аввалроқ ушбу хавбекка «Манчестер Юнайтед» ҳам даъвогарлик қилаётгани ҳақида миш-мишлар тарқалган эди.

Киритилди: 11:40, 18.04.2026.
Ўқилди: 709 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик