Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

Слот: «Бундай омадсиз мавсум бошқа такрорланмайди»

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» бош мураббийи Арне Слотнинг фикрича, жорий мавсумда унинг жамоаси ғайритабиий омадсизликка дуч келмоқда. «Қизиллар» айни дамда Премьер-лига турнир жадвалида бешинчи ўринни эгаллаб турибди. Шанба куни 33-тур доирасида «Эвертон»га қарши дерби бўлиб ўтади.

«Биз қўшиб берилган вақтларда шунчалик кўп гол ўтказиб юборадиган яна бир мавсумни тасаввур қилиш мумкинми? Йўқ, менимча, бунинг иложи йўқ — агар ўша голлар бўлмаганида, ҳозир ҳисобимизда яна қўшимча олти, етти ёки саккиз очко бўларди. Шу қадар кўп жароҳатлар кузатиладиган мавсумни такрорланиши мумкинми? Буни инкор этиб бўлмайди, лекин умуман олганда, бизга бунчалик омад кулиб боқмаган мавсум яна қайтарилиши ҳақида ўйлаш реалликдан йироқ», — деди Слот матбуот анжуманида.

Киритилди: 11:47, 18.04.2026.
Ўқилди: 453 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик