Кириш Регистрация
08/05 23:45 Торино - Сассуоло
09/05 00:00 Леванте - Осасуна
09/05 16:30 Ливерпуль - Челси
09/05 17:00 Эльче - Алавес
09/05 18:00 Кальяри - Удинезе
09/05 19:00 Фулхэм - Борнмут
09/05 19:00 Брайтон - Вулверхэмптон
09/05 19:00 Сандерленд - Ман. Юнайтед
09/05 19:15 Севилья - Эспаньол
09/05 21:00 Лацио - Интер
09/05 21:30 Манчестер Сити - Брентфорд
09/05 21:30 Атлетико - Сельта
09/05 23:45 Лечче - Ювентус
10/05 00:00 Реал Сосьедад - Бетис

«Реал» «ПСЖ»ни мағлуб этиб, УЕФА Ёшлар лигаси финалига йўл олди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби УЕФА Ёшлар лигаси жорий мавсумининг иккинчи финалчисига айланди. Ярим финал учрашувида Альваро Лопес шогирдлари пенальтилар сериясида «ПСЖ»дан устун келишди — 5:4.

Ўйиннинг асосий вақти 1:1 ҳисобида якунланди. 29-дақиқада парижликлар аъзоси Элайжа Ли ҳисобни очган бўлса, 83-дақиқада Либерто Наваскауэс мувозанатни тиклади. «Қаймоқранглилар» дарвозабони Хавьер Наварронинг ўйинини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз, у ўйиндан кейинги 11 метрлик зарбалар сериясида 3 та зарбани қайтаришга муваффақ бўлди.

Турнирнинг биринчи финалчиси Бельгиянинг «Брюгге» жамоаси бўлганди. Улар «Бенфика»ни 3:1 ҳисобида мағлуб этишган. Финал учрашуви 20 апрель куни Лозаннадаги стадионда бўлиб ўтади. «Реал» ўз тарихида иккинчи бор финалда ўйнайди (илк бор 2020 йилда чиққан ва чемпион бўлган). «Брюгге» эса финалга илк бор етиб келди.

Киритилди: 12:42, 18.04.2026.
Ўқилди: 1291 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик