Кириш Регистрация
09/05 00:00 Леванте 3-2 Осасуна
09/05 16:30 Ливерпуль 1-1 Челси
09/05 17:00 Эльче 1-1 Алавес
09/05 18:00 Кальяри 0-2 Удинезе
09/05 19:00 Фулхэм 0-1 Борнмут
09/05 19:00 Брайтон 3-0 Вулверхэмптон
09/05 19:00 Сандерленд 0-0 Ман. Юнайтед
09/05 19:15 Севилья 2-1 Эспаньол
09/05 21:00 Лацио 0-3 Интер
09/05 21:30 Манчестер Сити 3-0 Брентфорд
09/05 21:30 Атлетико 0-1 Сельта
09/05 23:45 Лечче - Ювентус
10/05 00:00 Реал Сосьедад - Бетис
10/05 15:30 Верона - Комо
10/05 17:00 Мальорка - Вильярреал
10/05 18:00 Бёрнли - Астон Вилла
10/05 18:00 Ноттингем Форест - Ньюкасл
10/05 18:00 Кристал Пэлас - Эвертон
10/05 18:00 Кремонезе - Пиза
10/05 18:00 Фиорентина - Женоа
10/05 19:15 Атлетик Бильбао - Валенсия
10/05 20:30 Вест Хэм - Арсенал
10/05 21:00 Парма - Рома
10/05 21:30 Реал Овьедо - Хетафе
10/05 23:45 Милан - Аталанта
11/05 00:00 Барселона - Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи - Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм - Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано - Жирона

Суперлига. «Нефтчи»ўз майдонида «Насаф» устидан қийин ғалабага эришди

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 8-турида Фарғонадаги «Истиқлол» стадионида «Нефтчи» ва «Насаф» ўртасидаги марказий учрашувлардан бири бўлиб ўтди. Шиддатли ва курашларга бой баҳсда майдон эгалари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувнинг дастлабки дақиқалариданоқ «Нефтчи» фаоллик кўрсатди ва тез-тез ҳужумлар уюштирди. 17-дақиқада бу устунлик ўз самарасини берди — Йован Жокич рақиб дарвозаси олдида пайдо бўлган имкониятдан фойдаланиб, ҳисобни очди — 1:0.

Шундан кейин ҳам «Нефтчи» ташаббусни сақлаб қолди, аммо биринчи бўлим охирида «Насаф» ҳисобни тенглаштиришга эришди. Қўшимча дақиқаларда қаршиликлар жарима зарбасини комбинация шаклида амалга оширишди. Бобур Абдухолиқов эса яқин масофадан дарвозани ишғол қилди — 1:1.

Иккинчи таймда майдон эгалари яна босимни кучайтирди. Қатор стандарт вазиятлар ва ҳужумлардан сўнг, 63-дақиқада ҳал қилувчи эпизод юз берди — Жамшид Искандеров пенальтини аниқ ижро этиб, жамоасини яна олдинга олиб чиқди — 2:1.

Қолган вақт давомида «Нефтчи» ўйинни назорат қилди ва бир неча бор хавфли вазиятлар яратди. «Насаф» эса ҳисобни тенглаштиришга уринди. Айниқса ўйин сўнггида Зафармурод Абдураҳматовнинг қанотдан берган аниқ узатмасидан кейин Зафар Саъдуллаев рақиб дарвозасига яқин масофадан тўпга муваффақиятли зарба бера олмади.

Шу тариқа, «Нефтчи» ўз майдонида муҳим ғалабани қўлга киритди ва ўз очколарини 21 тага етказиб, жадвалда пешқадамга айланди. "Насаф" эса 12 очко билан 6-поғонада қолди.

Ўзбекистон Суперлигаси, 8-тур
18 апрель 2026 йил. Фарғона, «Истиқлол» стадиони
«Нефтчи» — «Насаф» 2:1 (1:1)
Голлар: Йован Жокич 17 (1:0), Бобур Абдухолиқов, 45+4 (1:1), Жамшид Искандеров 63, пен. (2:1)

Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:08, 18.04.2026.
Ўқилди: 1461 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик